«боғча болалари» тегли мақолалар


Бухородаги боғчада эркак ўғли билан жанжаллашган 5 ёшли болани урди
28 июнь 2024, 23:18

Бухородаги боғчада эркак ўғли билан жанжаллашган 5 ёшли болани урди

Бухоро вилояти Олот туманида фуқаро боғчада фарзанди билан жанжаллашган 5 ёшли болани уриб, жароҳат етказди. Бола шифохонага олиб борилди, эркакка нисбатан текширув бошланди.

Қорақалпоғистонда боғча тарбияланувчилари ЙТҲга учради, жароҳатланганлар бор
19 июнь 2024, 16:08

Қорақалпоғистонда боғча тарбияланувчилари ЙТҲга учради, жароҳатланганлар бор

Беруний туманида ўнга яқин боғча боласини олиб кетаётган Nexia ЙТҲга учради. Икки бола (6 ва 3 ёш) туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгани ва уларнинг соғлиғи жойида экани билдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Андижондаги боғчада тарбиячи шеригини урган болани калтаклади
22 май 2024, 19:17

Андижондаги боғчада тарбиячи шеригини урган болани калтаклади

Андижондаги боғчада тарбиячи шериги билан жанжаллашган боланинг юзига урди. Боланинг отаси ИИБга ариза берди, ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразмда боғча тарбиячиси болаларга тарсаки туширгани ҳамда бола қўлига игна киргани юзасидан текширув бошланди
6 май 2024, 17:17

Хоразмда боғча тарбиячиси болаларга тарсаки туширгани ҳамда бола қўлига игна киргани юзасидан текширув бошланди

Гурлан туманида боғча тарбиячиси болаларга бир неча бор тарсаки туширгани акс этган видео ва болалардан бирининг қўлига игна киргани сурати тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Намангандаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинадиган бўлди
17 ноябрь 2023, 12:55

Намангандаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинадиган бўлди

Чустдаги давлат боғчасида тарбиячи қизчани кийим алмаштириш чоғида ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолатни ўрганган ММТБ воқеа 2022 йилда бўлгани, ўша йили ходим бошқа лавозимга туширилганини билдирди. Ҳозирда тарбиячини ишдан олиш масаласи кўрилмоқда. Боғча таъмир ишлари учун ёпилган.

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод этилади
24 август 2023, 11:37

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод этилади

Ўзбекистонда ватан ҳимояси ва тинчлиги йўлида яраланган ёки ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод қилинади. Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари ҳам шундай имтиёзга эга бўлади.

Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди
4 август 2023, 09:18

Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди

Уйчи туманидаги «Гулшан» оилавий боғчасида 15 нафар бола туғилган кун учун олиб келинган тортдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғлом ва улар яна боғчага қайтарилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг